Туркиянинг йирик шаҳарларида маҳаллий сайловларда Эрдоған партияси ҳукмронликни қўлдан бой берди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг ҳукмрон AKP партияси пойтахт Анқарада маҳаллий сайловларда ҳукмронликни қўлдан бой берди. Партия 2001 йилда тузилганидан бери бундай муваффақиятсизликка дучор бўлмаган эди. Илк маълумотларга кўра, AKP (Адолат ва қалқинма партияси) партияси Истанбулда ҳам ҳукмронликни қўлдан бой беришини кутиш мумкин.

Эрдоған якшанба куни ўтказилган сайловлар арафасида икки ой мобайнида шиддатли сайлов кампаниясини ўтказган эди.

Аммо президентнинг кундалик чиқишлари ҳамда уни ижобий тасвирлаб келган матбуот уринишлари Туркиянинг икки йирик шаҳрида сайловчиларни ҳукмрон партияга яна овоз беришга ундай олмагани маълум бўлди.

Маҳаллий матбуот мухолиф Республика халқ партияси (CHP) номзоди Мансур Яваш Анқарада ғалаба қозонганини хабар қилди. Истанбулда эса сайлов қоғозлари саналар экан, CHP партияси номзоди рақибидан деярли 28 минг овозга олдинда эканлиги хабар қилинди.

Мухолифат етакчиси Кемал Қиличдароғлу:

- Халқимиз демократия учун овоз берди, демократияни танлади, - деди.

Сиёсатчи CHP дунёвий партияси Анқара ва Истанбулда ғалаба қозонганини, мамлакатдаги учинчи йирик шаҳар Измирда ҳам ҳукмронликни сақлаб қолганини таъкидлади.

Anadolu агентлиги сайловда сайловчиларнинг 84,51 фоизи овоз берганини хабар қилди.

Эрдоғаннинг исломий томирларга AKP партиясининг Анқарада ҳукмронликдан қўлдан бой берган президент учун катта йўқотиш бўлди. Пойтахтдан уч баробар катта Истанбулда мағлубиятга учраш эса президент учун бундан ҳам оғир йўқотиш бўлади.

Олий сайлов комиссияси раиси Сади Гувен CHP партиясининг Истанбулдаги номзоди Экрем Имамоғлу 4 159 650 овоз тўплаганни, рақиб AKP партия номзоди собиқ бош вазир Бинали Йилдирим 4 131 761 овоз олганини маълум қилди.

Гувен сайлов натижалари юзасидан шикоят қилиш учун уч кун берилишини айтди. Гувен Истанбулдаги 31 186 сайлов қутисининг 84 таси ҳали носозликлар туфайли скан қилинмаганини қўшимча қилди.

Якшанба оқшомида тарафдорлари олдида сўзга чиққан Эрдоған Истанбулда AKP мағлуб бўлганини қисман тан олар экан, шаҳарнинг аксар туманларида ўз партияси номзодлари ғалаба қозонганини айтди.

Эрдоған Туркия бундан нари 2023 йилга белгиланган миллий сайловларгача оқсоқлаб келаётган иқтисодига асосий эътибор қаратишини айтди.

Аввалига бош вазир, сўнгра президент сифатида Туркия сиëсий бошқарувини белгилаб келаëган Эрдоған 2017 йил мунозаралари референдум ўтказди. Хусусан, у бош вазирликдан кетиб, президент этиб сайланганидан сўнг Туркияни парламент бошқарувидан президент бошқарувига ўтказди ва президентга ниҳоятда кучли ваколатлар берди.

Бу референдум ва 2018 йил ўтказилган президент сайлови халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинди.

Конституцияга киритилган тузатишлар Эрдоғаннинг 2028 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади.

Ўтган йилда турк лираси кескин қадрсизланиб, мамлакат иқтисоди муаммоларга дучор бўла бошлади. 20 фоизга яқин инфляция ҳамда ўсиб бораётган ишсизлик туфайли сайловчилар Эрдоған партиясини жазолашга қарор қилган бўлиши мумкин.

Туркия расмийлари лира янада қадрсизланишига қарши курашар экан, Эрдоған мамлакати дучор бўлаётган иқтисодий муаммоларда Ғарбни айблади.

Мутахассислар Истанбулни ҳисобга олмаган AKP 12 йирик шаҳарнинг 7 сида мағлуб бўлганини айтмоқда.