Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида шаръий никоҳдаги хотинини ўқлов билан калтаклаб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди.
“Даракчи” нашри хабарига кўра, судланувчи маҳкама чоғида хотинини рашк туфайли калтаклаганини эътироф этган.
Суд пайтида марҳум аёлнинг етим қолган фарзандлари судланувчига энг оғир жазо тайинланишини сўраган.
Шу тариқа судланувчи Ўзбекистон Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисмининг “б, д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Маҳкур жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтайдиган бўлган.