«Тошшаҳартрансхизмат» 1 ноябрдан бошлаб пойтахтда жамоат транспортида йўлкира қимматлаши ҳақида огоҳлантирди.
Расман билдирилишича, ҳозирда 1400 сўм бўлган йўлкира АТТО транспорт карталари билан тўланганда 1700 сўм бўлади.
Йўлкирани нақд пул ёки банк картаси билан тўлайдиган йўловчилар учун жамоат транспорти чиптаси 2000 сўм қилиб белгиланди.
Расмий хабарда билдирилишича, транспорт картасига эга бўлган йўловчи бир соат ичида бир транспортдан бошқасига минадиган бўлса, иккинчи сафар учун фақат 700 сўм йўлкира тўлайди.
Айни пайтда жамоат транспортида бир соат ичида қилинадиган учинчи ва тўртинчи сафарлар бепул бўлади.