ЧИРОҚЧИ. “Қашқадарё вилоят, Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да туманимиздаги мактаблар ачинарли аҳволда экани ҳақида бир неча мактуб чоп этилди. Чиндан ҳам, ҳудудимиздаги мактаблар ўта абгор аҳволда.
Масалан, 170-мактаб биноси кўп йиллардан бери бир тадбиркорга тегишли. Бинони шу пайтгача ота-оналар амаллаб таъмирлаб келади. Авария ҳолатидаги бинода иссиқлик тизими ишламайди. Худо кўрсатмасин, зилзила рўй берса, бу бино қулаб тушиши аниқ. Хўш, у ҳолда 450 дан зиёд ўқувчи тақдири нима бўлади?!
40-мактаб ҳам ачинарли аҳволда. Хоналарнинг эшик-дераза ва поли чириб кетган. Жиҳозлар етарли эмас. Электр ва иситиш тизими яхши йўлга қўйилмаган.
116-мактаб 192 болага мўлжалланган, аммо бу ерда 350 дан зиёд бола 2 сменада ўқишга мажбур.
Туман халқ таълими бўлими раҳбарияти мактаблардаги муаммоларни ҳал қилиш ўрнига ўз шахсий дарди билан овора. Республика халқ таълими раҳбарларидан амалий ёрдам кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 2 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|