ҚАШҚАДАРЁ – “Халқ арзга борса, туман раҳбарлари ҳар доим мажлисда бўлади”

ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан ёзмоқдамиз. Президентимиз ўз чиқишларида давлат идораларида мажлисбозлик ва қарсакбозликни камайтириш лозимлигини бир неча марта таъкидлади. Лекин давлат раҳбарининг айтганлари ҳали Яккабоққа етиб келгани йўқ! Туман ҳокими ва ўринбосарлари эрталаб ва кечқурун мажлис ўтказишни одат қилиб олган. Туман аҳли мажлисбозликдан безиб қолди. Оддий халқ бирор муаммо билан борса, туман ҳокими ва ўринбосаралари ҳамиша мажлисда бўлади. Қачон мажлисбозликни йиғиштириб, амалий ишларга ўтишади?”

(Бу хабар Озодликка 25 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​