ОЛМАЛИҚ. “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ишчилари номидан ёзмоқдамиз. Комбинат умумий овқатланиш масканидаги вазиятдан норозимиз. Овқатлар бемаза, сифатсиз ва калорияси паст. Гўшт миқдори жуда кам. Ишчилар орасида бир неча бор заҳарланиш ҳолатлари қайд этилди.
Комбинат ишчи-ходимларини яхши овқатлантириш ўрнига озиқ-овқат маҳсулотларини жуда қиммат нархда талонга пуллашмоқда. Аммо сотилаётган маҳсулотлар орасида муддати ўтганлари ҳам талайгина. Хуллас, ишчиларнинг тақдири билан масъуллар қизиқмаяпти.
Умумий овқатланиш масканида хизмат кўрсатувчи МЧЖ биз – ишчилар талабига қулоқ солмаяпти. Мутасаддилардан комбинат умуий овқатланиш маскани фаолиятини тафтиш этиб, тартиб ўрнатишларини сўраймиз”.
(Бу хабар Озодликка 4 ноябрь куни келган.)
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|