CИРДАРЁ – “Пулдор бойвачча китоб дўконимни буздириб ташлаш билан таҳдид қилмоқда”

ГУЛИСТОН. “Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан ёзмоқдаман. Китоб сотаман. Бозор бузилиб, тадбиркорлар ҳар-хил жойларда ёйма савдо қилиб юрибди. Мен ҳам гавжум йўлнинг ёқасига дўконча ўрнатиб, китоб сотаман. Рўпарамдаги дорихона хўжайини эса мендан “ижара пули берасан, акс ҳолда дўкончангни куч билан олдириб ташлайман” деб дағдаға қиляпти. Ҳолбуки, мен савдо қилаётган жой қонунан унга тегишли эмас. Бу давлатнинг ери. Пулдор бойваччанинг қўли ҳамма жойга етади. Менга тазйиқ ўтказишидан хавотирдаман”.

(Бу хабар Озодликка 21 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​