CУРХОНДАРЁ – “260 га яқин тадбиркор ва қассоб бозордан ҳайдаб чиқарилмоқда”

ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри марказий деҳқон бозорида ишловчи тадбиркор ва қассоблар номидан ёзмоқдамиз. Бозорда 200 дан ошиқ тадбиркор ва 60 га яқин қассоб ишлаб келаётган эдик. Аммо янги бозор битмасдан бизни бу ердан ҳайдаб чиқаришмоқда. Ҳар бир дўконнинг 150 миллион сўмлик товари бор. Бунинг устига, деярли ҳаммамиз банкдан кредит олганмиз. Янги бозор битмаган бўлса, биз қаерга борайлик?!

5 апрель куни халқаро бахшичилик фестивали бўлар экан. Шунга хорижлик меҳмонлардан уялиб, бозорни панжара билан ёпиб, ҳаммани ҳайдаб чиқаришмоқда. Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватла деса, маҳаллий раҳбарлар тескарисини қилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 22 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​