НАМАНГАН – “Ватанпарвар” раҳбарияти ходимлар пахтага чиқаётганини рад этди, аммо биз ҳамон даладамиз”

Иллюстроатив сурат

НАМАНГАН. “Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқувчилари ҳам 19 октябрдан буён Учқўрғон туманидан пахта теряпмиз. Озодликдан шу ҳақда мақола чиққач, “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган вилоят кенгаши буни рад этиб, ҳатто “ахборот шантажи” деб атаган эди. Аммо биз ҳали ҳам пахта майдонидамиз...”

(Мактуб муаллифи ўз иддаоларини тасдиқлаш учун PAXTAGRAMга бир нечта сурат йўллаган. PAXTAGRAM даракчиси ва суратга тушиб қолган бошқаларнинг хавфсизлиги учун расмлар чоп этилмаётир.)

(Бу хабар "Paxtagram"га 30 октябрь куни келган.)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!