"Ишда ойликни тўлиқ тўламай, яна пахтага чиқармоқда"

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ишда ойликни тўлиқ тўламай, яна пахтага чиқармоқда"

"Жиззах шаҳар "А" саноат ҳудудидаги Жуетта заводи ишчилари мажбуран пахтага олиб чиқилмоқда. Қариндош опачам ўша ерда ишлайди. Пахтага бориш шарт экан, кимдир сўраса, ўз хоҳиши билан чиқаётганлигини айтиш керак. Жуетта заводи кийим тикиш фаолияти билан шуғулланади.

Заводда тикувчилар таркибини завод атрофидаги маҳаллий Аришли, Янгиқишлоқ, Турклар ва бошқа маҳалла аёллари ташкил этади. Бундан ташқари, заводда энг кам ойлик 500 минг сўмдан бошланади дейилгану, лекин турли "сабаб" баҳоналар билан 350-400 минг сӯм ойлик пластик карталарга ӯтказилади.

Агар ҳокимят ё юқори органлардан текшириш келса, ходимлар "энг кам ойлик 500 минг сўмдан бошланади", деб айтишлари керак экан. Пахта мавсуми бошланганидан бери пластикка 400 минг сўм тушаяпти. Ҳаққини талаб қилган, ойлик кам тушаётганидан норози бӯлган аёллар завод директори томонидан бемалол бўшаш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​