Резюме"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас! |
ЖИЗЗАХ – “Фермерлар туман ҳокимлиги биносига қамаб қўйилди”
ШАРОФ РАШИДОВ. “Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ёзмоқдамиз. Биз фермерларни “вазир келади” деб туман ҳокимияти залига қамаб қўйишди. Эшик олдида ИИБ ходимлари туриб олган. Соат 12 да зўрға қочиб чиқдик...”
(Бу хабар Озодликка 23 сентябрь куни юборилган. Хабарни йўллаган муштарий ўз сўзларини тасдиқлаш учун, шахсни очиқламаслик шарти билан, Озодликка видео юборган. Муштарийнинг хавфсилигини таъминлаш мақсадида Озодлик таҳририяти ушбу видеони чоп этмади.)
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!