Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 25 октябрь куни “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди ҳамда қонун Сенатга юборилди.
“...Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат идораларида коррупциявий хавф-хатарларнинг бартараф этилишига, энг асосийси - давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилади”, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов ўзининг Телеграм-каналида ёйинлаган билдирувда.
Бурхоновнинг таъкидлашича, Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган. Бироқ ҳозиргача манфаатлар тўқнашувини тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси ёки унга йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли “уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд эди”.
Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг май ойида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.
Қонунга асосан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан лозим бўлади. Бунга амал қилмаган амалдорлар жаримага тортилади.
Ўзбекистон қонунчилигида манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатлари олдини олиш, хусусан буюртмачи ва иштирокчилар ўртасида қариндошлик ёки бошқа алоқалар мавжудлигини аниқлаш бўйича механизмлар мавжуд эмас.