Ўзбекистонда 10 август куни коронавирусга чалинган беморлардан 7 нафари вафот этган, шу тариқа пандемия қурбонлари сони 948 нафарга етган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қайдича, кеча мамлакат бўйлаб 903 киши коронавирусга чалинган, вирус юқтириб олганларнинг умумий сони эса 139 минг 285 нафарни ташкил қилган.
Айни пайтда сешанба куни Андижон ва Сирдарё вилоятларидан ташқари барча ҳудудларда 832 киши тузалиб, соғайганларнинг умумий сони 132 минг 613 нафарга етган.
ССВ ўтган кеча-кундузда яна 472 нафар кишида пневмония аниқлангани, 5 июлдан бери эса 15 минг 871 киши пневмонияга чалинганини билдирган. Булардан 8 минг 641 нафари соғайиб чиққан, 106 нафари эса вафот этган.