Бишкек-Ўш автойўлининг Қорасув туманидан ўтувчи қисмида 16 ноябрь куни "Камаз", Mercedes-Benz Sprinter ва Daewoo Nexia тўқнашиб кетди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, тўқнашув оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Улардан уч нафари эркак, тўрт нафари аёл.
Бундан ташқари жароҳат олган олти киши Ўш вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимига, уч бола болалар касалхонасига ётқизилди.
Айни пайтда авария сабаблари ўрганилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаяпти.
Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Қирғизистонда 2021 йилнинг дастлабки 8 ойи ичида 4637 та автоҳалокат содир бўлган. Бу эса ўтган йилдагига нисбатан 30 фоизга кўпдир. 2021 йил бошидан то шу кунгача автоаварияларда ҳалок бўлганлар сони 500 кишидан ошди.