Кишанланган "кўча“ ва сочи қирилган "Бахти Ташкентский”
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, Тошкентдаги судда, “кўча”да тартиб ўрнатишни давлат ташкилоти сўради, деб кўрсатма берди. Судда айрим судланувчилар ўзига нисбатан “қўл кўтарилгани” ҳақида кўрсатма берди, адвокатлар судланувчилар “руҳий босим” остида эканини айтди.