Олмаотадаги тартибсизликлар вақтида бедарак кетган ўзбекистонлик қани?
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Қозоғистонда январь ойи бошида содир бўлган оммавий норозилик ва тартибсизликлар пайтида бедарак кетган фарғоналик 43 яшар ўзбек муҳожирининг яқинлари унинг тақдиридан хавотир билдирмоқда. Зиёдбек Қўчқоров 5 январь куни ишга чиқиб кетганича оиласи ундан бошқа хабар олмаган.