Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бўйича кунлик антирекорд яна янгиланди - расмий хабарларга кўра, кеча, 26 июнь куни 546 кишида коронавирус аниқланган.
Бу жорий йил ҳисобидан қайд этилаётган энг юқори кўрсаткич бўлади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108730 (+546) нафарни ташкил этмоқда», дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдирувида.
Бу эса, одамлар орасида Ўзбекистонга яна коронавирус қайтаётганига оид хавотирларни ҳам пайдо қилмай қўймаган.
Ўзбекистонда яқинда коронавируснинг "ўта юқумли" экани айтилган штаммлари ҳам аниқлангани ҳамда расман хабар берилган.