Ўзбекистонда бир кунда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 442 та янги ҳолат қайд этилган.
Энг кўп ҳоллар яна пойтахт Тошкент ҳисобига тўғри келмоқда.
Бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда расман тан олинган коронавирусга чалиниш холатлари 91 250 нафарга етди.
Мутахассилар касалланганларнинг расмий рақамларда келтирилаётганидан кўп бўлишини назардан қочиришмайди.
Ўзбекистонда коронавирус статистикаси пневмония ҳолларини ўз ичига олмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётганлар сони 3 минг киши эканини айтишмоқда.