Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаровлар телефон орқали суҳбатлашди.
Тожикистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбарлари чегараолди ҳудудларидаги сўнгги можаро воқеалари ҳақида сўз юритганлар, тожик-қирғиз чегарасидаги мавжуд вазиятни муҳокама қилганлар.
"Вазиятни нормаллаштириш ва унинг эскалациясини олдини олиш, белгиланган вақт ичида чегара чизиғидан қўшинларни олиб чиқиб кетиш борасидаги келишувларни изчил амалга оширишнинг алоҳида аҳамияти таъкидланди", - дейилади расмий билдирувда.
Раҳмон ва Жапаров 1 май куни Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида делимитация ва демаркация бўйича томонларнинг ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишини ўтказиш тўғрисида ҳам келишдилар.
Имомали Раҳмон Қирғизистон раҳбарини энг қулай вақтда Тожикистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди, деб хабар бермоқда Тажикистон президенти матбуот хизмати.