Тошкент халқаро аэропортига Хитойдан 1 миллион дозада Хитой—Ўзбекистон ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.
ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини Хитой Фанлар академияси Микробиология институти олимлари яратган ва Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
У ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда клиник тадқиқотлари олиб борилган коронавирусга қарши янги рекомбинант вакцинадир.
Хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистонни мазкур вакцина ҳаммуаллифи деб эълон қилди ва вакцинага ZF-UZ-VAC2001 деб ном берилган.
Сўнгги янгилик Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари бошланиши кутилаётган бир пайтга тўғри келган.
Ўзбекистонлик масъуллар куни-кеча вакцинация жараёнига 1 апрель куни киришилишини расман маълум қилишганди.
Ўзбекистон Oxford-AstraZeneca вакцинасини ҳам олишни бошлагани ҳақда аввал хабар қилинганди.