Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 1293 та ўлим ҳолати қайд этилган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотига кўра, мазкур нохуш ҳодисалар натижасида жами 3886 нафар киши тан жароҳати олган.
Ўтган 9 ой ичида 4294 та ЙТҲ содир бўлган, бу эса ўтган йилнинг шу даврига (4804 та)
нисбатан 510 тага камдир.
Йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп Фарғона вилояти (666 та), Тошкент вилояти (495 та) ва Тошкент шаҳрида (487 та), энг кам эса Сирдарё вилояти (101 та), Жиззах вилояти (118 та) ва Навоий вилоятида (144 та) содир этилган.