Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Бишкекда 5 октябрдаги митингларда иштирок этиб, кейин тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлган 19 ёшли Умутбек Алтинбек уулу 8 октябрь куни дафн этилди.
Озодлик радиоси қирғиз хизматининг вилоятдаги мухбири Умутбек Алтинбек уулу жанозасида ҳеч бир сиёсий партия вакили келмаганини билдирди. 2001 йилда туғилган Умутбек Алтинбек уулу оиладаги ёлғиз ўғил бўлган.
У милиция томонидан норозиларга қарши шовқинли граната отилганида оғир ярадор бўлган ва вафот этган.
5 октябрда норозилик намойишларининг тартибсизликларга айланиб кетиши ортидан 900дан ортиқ одам жароҳатланиб, касалхоналарга мурожаат қилган.
Норозилик намойишлари 4 октябрда ўтган парламент сайловида амалдаги президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков номзоди кўрсатилган “Биримдик” ва коррупцияга аралашгани айтиладиган Раимбек Матраимов оиласига мансуб "Мекеним Қирғизстан" ("Ватаним Қирғизистон") партиялари ғалаба қозонгани эълон қилингани ортидан норозилик намойишлари бошланиб кетган эди.
5 октябрда милиция ва норозилар ўртасида тўқнашув содир бўлган ва норозилар оқибатда милиция қаршилигини енгиб, Оқ уйни эгаллаган эди.
Марказий сайлов комиссияси норозилар босими остида сайлов натижаларини бекор қилди.