Ўшнинг халқаро қидирувга берилган ва сиртдан 7 йилга кесилган мэри Мелис Мирзақматов 7 октябрга ўтар кечаси Ўш аэропортида тарафдорлари томонидан тантанали кутиб олинди.
Шундан сўнг у Ўш шаҳар марказий майдонига бориб, ўзининг минглаб тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.
У: “Ҳозир мамлакатда вазият кескинлашмоқда, мамлакатни бўлиб, фуқаролик урушини истаётган манфаатдор кучлар бор, биз миллий бирдамликни сақлаб қолишимиз лозим”, - деб айтди.
У, шунингдек, 4 октябрда бўлиб ўтган парламент сайлови адолатли ва ҳалол ўтмаганини таъкидлади.
Мирзақматов сўнгги олти йил хорижда яшаган. Унга нисбатан 2014 йилда жиноят иши очилиб, халқаро қидирувга берилган ва суд ҳукми билан сиртдан 7 йилга кесилган. Мирзақматов ўзига билдирилган айбловни “сиёсий таъқиб” деб баҳолаган.
Мирзақматов 2010 йилдаги миллатлараро низо пайтида Ўш мэри лавозимида ишлаган.