Эрон армияси Ҳўрмуз бўғозида ўтказилаётган уч кунлик ҳарбий машқлар ҳудудига яқинлашган АҚШ учоғини ва дронларини қувиб юборганини иддао қилди.
11 сентябрь куни Эрон ҳарбийлари мамлакат мудофаа зонасида бир АҚШ учоғи ва иккита дрон аниқланганини билдирдилар.
Пентагон марказий қўмондонлиги Эрон иддаоларини ҳали изоҳлагани йўқ.
Mehr хабар агентлигига кўра, Эрон 3 миллион км2 ҳудудда йиллик ҳарбий машқларни ўтказмоқда.
2019 йилнинг июнида Эрон АҚШ дронини ўз ҳарбий зонасига кириб келишда айблаб, уриб туширган эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ва дунёнинг қудратли давлатлари ўртасида Теҳрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувдан Вашингтонни чиқариб олганидан бери икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин бўлиб қолмоқда.