Андижон вилоятининг Асака туманига Мансурбек Алиханов ҳоким қилиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Қайд этилишича, тайинловга қадар М. Алиханов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
1984 йили Андижон туманида туғилган Алиханов 2006 йилдан бери Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда ишлаб келган.
У Асака туманига 6 ой ҳокимлик қилган Иномжон Мамадалиев ўрнини эгаллайди. И. Мамадалиев мазкур туманга шу йил 4 мартида ҳоким этиб тайинланганди.