Ўзбекистонда Цзянси анъанавий Хитой табобати университетининг филиали ташкил қилинишига келишиб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш вазирлиги 24 августда хабар берди.
Хабарда айтилишича, 24 август куни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Хитойнинг “Beizhong Yilin Pharm Tech (Beijing) Co. Ltd.” фармацевтика компанияси президенти Сюэжун Линь бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Учрашув чоғида “жумладан, мамлакатимизда Цзянси анъанавий хитой табобати университетининг филиалини ташкил қилишга келишиб олинди”, -деб билдирди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Вазирликнинг билдиришича, ўн кун аввал Ўзбекистонга Хитойдан вирусолог, эпидемиолог, хирург, пульмонолог, фтизиатр, невролог каби мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ келган эди. Улар коронавирусга қарши курашда ўз амалий тавсияларини беришган.