Сарлавҳага чиқарганимиз гап бугунги суҳбатдошимизнинг эмас, президент Мирзиёевнинг гапидир. Давлат раҳбари ўтган ҳафта якунида Наманган вилояти фаоллари билан ўтказилган йиғилишда айнан мана бундай деди:
“Топшириқ бердим: энди аттестатда ҳар бир мактабнинг 11- синфини тугатган болаларимизнинг битта чолғу асбобини ўрганган деган баҳоси бўлади”.
Бу фикрини изоҳлар экан, Шавкат Мирзиёев яна бундай деди:
“Нима учун бу керак? Иқтисодиётни тиклаймиз, лекин шу билан бап-баравар маданиятимизни тиклаб бормасак, эртага маънавий озуқа бўлмаган элда, халқда, ёшда ютуқ бўлмайди”.
Президент “ҳар бир аттестатда чолғу асбобини ўрганган, деган баҳо бўлади”, бу ҳақда “топшириқ бердим” деб аниқ-тиниқ айтиб турса ҳам, бугунги суҳбатдошимиз, педагог олим Маҳмуджон Йўлдошев “Президентнинг гапини айнан тушунмаслик керак” деди.
Нега айнан тушунмаслигимиз керак? Тушунмадик...
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди