Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга камайди ва 612 миллион долларни ташкил қилди.
“Интерфакс—Қозоғистон”нинг QazTrade савдо сиёсатини ривожлантириш марказига таяниб хабар беришича, бунга Қозоғистондан нефть маҳсулотлари, мис рудалари, кунгабоқар каби маҳсулотлар экспортининг камайгани сабаб бўлган.
2020 йилнинг январь-март ойларида Қозоғистон товарларининг Ўзбекистонга экспорти 5,2 фоизга камайиб, 464 миллион 800 минг доллар бўлган. Ўзбекистондан импорт 12,2 фоизга ўсиб, 147 миллион 200 минг долларга етган.
2019 йил якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 4 миллиард 100 миллион долларни ташкил этган. 2020 йил охиригача мазкур кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилганди.