ХВЖ 2020 йили Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш ҳажми 1,8 фоизга тушиб кетишини тахмин қилмоқда

Халқаро валюта жамғармаси логоси.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш ҳажми жорий йилда 1,8 фоиз бўлиши мумкинлиги тахмин қилди. 2019 йили бу кўрсаткич 5,6 фоизга тенг бўлган.

Айни пайтда, ХВЖ тахминига кўра, 2021 йилда мамлакатда иқтисодий ўсиш қайта жонланиб, 7 фоизни ташкил этиши мумкин.

Коронавирус пандемияси шароитида жаҳон иқтисодиётидаги вазият ривожига оид тахминида Халқаро валюта жамғармаси 2020 йилда глобал иқтисодиёт 3 фоизга пастлашини тахмин қилган.

Жамғарма тахминича, қўшни Қозоғистонда ЯИМ ўсиши бу йил 2,5 фоизни (2019 йили 4,5%), Қирғизистонда 4 фоизни (2019 йили 4,5%), Тожикистонда 1 фоизни (2019 йили 7,5%), Туркманистонда эса 1,8 фоизни (2019 йили 6,3%) ташкил этиши мумкин.