Теҳрон аэропорти яқинида қулаган Украинага қарашли Boeing 737-800 учоғи ичидаги 176 нафар йўловчи ва экипаж аъзосининг ҳаммаси нобуд бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрондаги давлат оммавий ахборот воситалари маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
Аввалроқ Эрон фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Пир-Ҳусайн Ковливанд “Учоқ ёна бошлади, бироқ биз одам йўлладик… йўловчилардан айримларини қутқариб қолишимиз мумкин”, деганди. Бироқ кейинроқ у “аланга ҳароратидан қутқарувчилар учоққа яқинлаша олмаётганлари”ни билдирган.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
“Украина халқаро ҳаво йўллари” авиаширкатига қарашли Boeing учоғи 8 январь тонгида Теҳрон аэропортидан учиб чиққанидан кейин кўп ўтмай қулаган. Учоқ қулашига техник муаммолар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский авиаҳалокат қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди.