4 сентябрда Ўзбекистондаги 9904 та давлат умумтаълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили бошланди.
Бу ҳақда хабар қилган Халқ таълими вазирлигига кўра, бу ўқув йилида мактаблар ўтган ўқув йилига нисбатан 213 тага кўпайган.
Фаолиятини тугатаётган 383 та касб-ҳунар коллежининг биноси (шундан 154 таси янги мактаб, 229 таси қўшимча бино) мактабларга берилиши натижасида қўшимча 224 мингдан ортиқ ўқувчи ўринлари яратилди.
2019-2020 ўқув йилида мактабларда жами 6,16 млн. нафар ўқувчи таҳсил олади. Бу эса ўтган ўқув йилига нисбатан 338,56 минг нафар ўқувчи кўп деганидир.
620 минг нафардан ортиқ ўқувчи илк бор 1-синфга қадам қўйди.