Адлия вазирлиги мактаб дарсликлари учун ижара нархини эълон қилди

Ўзбекистон Адлия вазирлиги Telegramдаги Ҳуқуқий ахборот каналида дарсликлар тўплами учун ижара тўловининг республика бўйича ўрнатилган ягона нархлари рўйхатини эълон қилди.

Ота-оналар 2019/2020 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 1-синфидан ташқари барча дарслик китоблар учун ҳукумат томонидан ўрнатилган нархда ижара ҳақи тўлайди.

Расмий рўйхатга кўра¸ 2-синф ўқувчилари қўлланадиган 12 дарсликдан иборат тўплам ижара нархи 23 200 сўмдан бошланади.

Бу рўйхатдаги энг арзон ижара нархи 5-синф ўқувчиларига мўлжалланган 13 та дарслик учун белгиланган 13 000 сўмни ташкил этади.

Энг қиммат нарх эса¸ 8-синфлар учун 16 та дарсликдан иборат тўплам учун белгиланган бўлиб¸ у 40 700 сўмни ташкил этади.

Ижара нархи¸ рўйхатдан қўрилишича¸ китоблар сонига қараб белгиланмаган.

Ижара нархларининг қайси мезондан келиб чиқиб белгилангани ҳақида Адлия вазирлиги хабарида изоҳ берилмаган.