Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 11 июль куни эрталабки соат 10 да сўроққа чақирди.
Атамбаев мансуб бўлган Социал-демократлар партияси расмий намояндаси Қундуз Жолдубаеванинг Озодлик қирғиз хизматига айтишича¸ Атамбаев бу сўроққа ҳам бормаган.
Атамбаевнинг бу масаладаги позицияси ўзгаришсиз қолаëтганини айтган Жолдубаева¸ чақирув қоғозида собиқ президентнинг айнан қайси иш доирасида сўроққа чақирилгани ëзилмаганини таъкидлади.
Атамбаев адвокати Сергей Слесарев, собиқ президент қонунга кўра ҳали ҳам дахлсизлик мақомига эга бўлгани боис¸ унинг ИИВ чақирув қоғозига буйсунмасликка ҳақли эканини билдирди.
Слесарев шунингдек ИИВни қонунни бузаëтганлик¸ Бош прокуратурани эса¸ бу қонунбузарликка томошабин бўлиб туришда айблади.
Алмазбек Атамбаев бундан олдин ИИВнинг 9 июль куни сўроққа келиш талабига¸ амалдаги ҳукуматга ишонмаслигини айтиб¸ бўйсунмаган эди.
27 июнь куни қирғиз парламенти Атамбаевни жиноий жавобгарликдан дахлсизликни кафолатловчи экс-президент мақомидан маҳрум қилган эди.
Жорий ва собиқ президент ўртасидаги кескинлик давом этаëтган бир пайтда¸ Атамбаев тарафдорлари унга қарши қўйилаëтган айблар олиб ташланиши билан норозилик митинглари ўтказишни давом эттирмоқда.