Украина янги президенти сифатида қасамëд қилишининг эртасига Владимир Зеленский парламентни тарқатиш жараëни юзасидан етакчи депутатлар билан учрашди.
21 май кунги учрашувда Олий Рада спикери Андрей Парубий ва фракция етакчилари қатнашди.
20 май кунги инаугурация нутқида Зеленский Радани тарқатиб юбориш қарорини эълон қилди.
Парламент етакчилари билан сўзлашувлар ниҳоясида Зеленский Олий Радани тарқатиш ҳақидаги қарорга қўл қўйди ва муддатидан олдин парламент сайловини 21 июнга белгилади.
Украина конституциясига кўра¸ парламент сайловлари бу қарор имзоланганидан сўнг икки ой ичида ўтказилиши лозим.
21 апрель куни ўтказилган иккинчи босқич сайловларида сиëсий бошқарув тажрибасига эга бўлмаган комик актëр Владимир Зеленский амалдаги президент Петро Порошенко устидан катта устунлик билан ғалаба қозонди.