Шоумен ва актёр Владимир Зеленский 21 апрель куни ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида рақиби Петро Порошенкодан ишончли тарзда устиворлик қилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 26 фоизга яқини санаб бўлинганида берган маълумотига қараганда, Зеленскийга 73 фоиздан кўпроқ, Порошенкога 24,4 фоиз сайловчи овоз берган.
-Ҳеч қачон таслим бўлма, мен бу гапни ҳатто ҳозир- экзит-пол натижаларини кўриб туриб ҳам айтаман. Натижалар бизга рақибимгақўнғироқ қилиб, уни табриклашга асос бўлмиоқда, - деди Петро Порошенко.
Зеленский 21 апрель куни кечқурун ўтказган матбуот анжуманида Петро Порошенкога табрик учун миннатдорчилик билдирди ва:
-Бугун биз учун биринчи галдаги вазифа барча маҳбусларимизни Россиядан қайтариб олишдир. Барча ҳарбий асирларимихни, жумладан, денгизчиларимизни ҳам қайтариб олиш биринчи галдаги вазифа, - деб айтди.
Европа Кенгаши президенти Дональд Туск, Франция президенти Эммануэль Макрон, Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант Зеленскийни кутилаётган ғалаба билан қутлади.
“Украинская правда”нинг билдиришича, АҚШ президенти Дональд Трамп Зеленскийга телефон қилиб, уни ғалаба билан табриклади.