Андижон вилоят, Олтинкўл туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига Ботиржон Ҳамидов, Самарқанд вилоят, Ургут туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Акбар Алмасов, Андижон вилоят, Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиқлигига эс, Жасурбек Машрапов тайинланди.
Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизматига таяниб хабар қилган маҳаллий нашрлар тилга олинган инспекцияларнинг олдинги раҳбарлари нега ишдан бўшатилгани тўғрисида маълумот бермади.
Давлат солиқ қўмитаси Шайхонтоҳур туман солиқ инспекцияси “коррупциялашган ячейка”га айланиб қолгани ортидан бу тузилманинг барча ходимлари ишдан бўшатилганини куни кеча маълум қилган эди.
Қўмитанинг 15 апрелда билдиришича, Шайхонтоҳур туман солиқчилари устидан мунтазам равишда “таъмагирлик ва коррупция мавжудлигига гувоҳлик берувчи” шикоятлар келиб турган.
“Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг уч нафар ўринбосари етакчилигидаги комиссия инспекция ходимларининг ноқонуний фаолиятини аниқлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда”, дейилади расмий маълумотда.