Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқи фаоли Марат Зоҳидов 24 февраль куни 79 ёшида вафот этди. Маҳаллий матбуотининг билдиришича, бу ҳақда унинг қизлари маълум қилганлар.
Математик профессор Марат Зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида 30 йил фаолият юритди.
У Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти бош котиби, Ўзбекистон шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси асосчиси эди.
Марат Зоҳидов 1952-1956 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг президенти бўлган олим Теша Зоҳидов оиласида туғилган. Москва Давлат университетини битириб, Тошкент Давлат университетита ўқитувчилик қилган.