Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 30 январь куни Жиззах вилоятига борди.
Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, президент Жиззахга ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида борган.
Президентнинг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги фармонида 2019 йил 1 мартдан бошлаб “Илғор ҳудуд” синов лойиҳаси доирасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш соҳасини таҳлил қилиш ва баҳолаш, ҳудудни жадал ривожлантириш учун илғор қарорларни аниқлаш белгиланган.