Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё вилояти филиали шифокори бемордан пора қилгани учун ушланди, деб хабар беради “Ҳуқуқ” нашри. Бемор аёл мазкур филиалга ўт пуфаги қаттиқ оғриётгани боис мурожаат қилган. Исми ошкор этилмаган шифокор эса ўт пуфагидаги тошни операция йўли билан олиб ташлаш лозимлигини айтиб, операция учун 1 миллион сўм пора талаб қилади. Айтилган пулни беришга қодир бўлмаган бемор аёл эса шифокорнинг тамагирлиги ҳақида ҳуқуқ идораларига хабар берган. Қайд этилишича, шифокор прокуратура департаменти томонидан жиноят устида ушланган. Бош прокуратура нашри тиббиёт ходимларининг тамагирликдан йироқ бўлишга чақирган.