GM Uzbekistan ширкати Chevrolet Captiva автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Ширкат матбоут хизматининг билдиришча, 10 сентябрдан бошлаб мазкур русумдаги автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномаларга аризаларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди.
Chevrolet Captivaни ишлаб чиқаришни тўхтатиш қарори General Motors ширкати томонидан моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясга мувофиқ қабул қилинган.
Расмий билдирувда GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда Chevrolet Captiva учун тузилган шартномалар доирасида ўз мажбуриятларини йил охиригача тўлиқ бажарилишини таъминлаши қайд этилди.
Chevrolet Captiva бундан 11 йил олдин, 2007 йилнинг октябрь ойидан ишлаб чиқарила бошланган эди. 2011 йилнинг сентябрь ва 2017 йилнинг февраль ойларида автомобилнинг янгиланган модели чиқарилган.
Chevrolet Captiva кроссовери Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг қиммат автомашина бўлиб, сўнгги нарх кўтарилиши оқибатида 260 миллион 455 минг 998 сўм (таҳминан 33 минг доллар)дан сотила бошланган эди.