Россияда маҳаллий сайловлар куни пенсия ислоҳотига қарши намойишлар бўлмоқда (ВИДЕО)

RUSSIA, Krasnoyarsk, rally against raising the retirement age

Россияда бугун маҳаллий сайловлар ўтказилмоқда. Сайловлар билан бирга мамлакат бўйлаб пенсия ёшини оширишни кўзловчи ислоҳотларга қарши норозилик намойишлари ҳам бўлиб ўтмоқда.

9 сентябрь куни Россиянинг 81 маъмурий ҳудудининг 21 тасида, жумладан, Москва шаҳрида сайлов участкалари очилди.

22 регионда губернатор сайловлари, етти бир мандатлари округда эса Давлат Думасига қўшимча сайловлар ўтказилмоқда.

Июнь ойида Россия ҳукумати пенсия ёшини ошириш кўзда тутилган қонунни қабул қилган эди.

Янги қонун лойиҳасида пенсия ёшини эркаклар учун 60 дан 65 га, аёллар ёшини эса 55 дан 63 гача кўтаришни таклиф қилинди. Расмийларнинг бу режаси мамлакат бўйлаб норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Кейинроқ Путин лойиҳани ўзгартириб, аёллар 60 ёшда нафақага чиқишини айтди.

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ҳамюртларини сайлов куни пенсия ислоҳотларига қарши намойишга чиқишга чорлаб келаётган эди. Сайлов арафасида унинг бир неча ҳамкори қўлга олинди.

​Мухолифатчининг ўзи эса 25 август куни қўлга олиниб, 30 кунга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Унга жорий йилнинг январида президентлик сайловини бойкот қилишга чорлаб ўтказилган намойиш давомида оммавий йиғин ўтказиш қоидаларини бузиш айблови қўйилган.