Қиш мавсумида 58 одам ис газидан заҳарланиб ўлди

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари оралиғида Ўзбекистонда 58 одам ис газидан заҳарланиб вафот этди, 54 одам эса жабрланди.

2017 йилда ис газидан заҳарланиб ўлганлар сони 83 нафарни, жабрланганлар сони 110 нафарни ташкил этган.

Бу ҳақда "Ўзтрансгаз” фаолиятида янгиланиш, модернизация ва истиқболли ҳамкорлик масалалари” мавзусида республика илмий-амалий анжуманида маълум қилинди.

“Табиий газ ҳамда ис гази билан заҳарланиш ҳолатлари иситиш тизимига табиий газни улашда меъёрий талабларга риоя этмаслик ҳамда фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик, иситиш учун мўлжалланган печлар ҳамда мўриларнинг соз ҳолатда эмаслиги, яхши тозаланмаганлиги боис юзага келади. Жойларда газдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини ташкил этиш ва бугунги кунда кўп учраётган ис газидан заҳарланишдек салбий ҳолатларнинг олдини олиш долзарб масала”, дейилади бу борадаги ЎзА хабарида.