Facebook АҚШнинг қатор йирик банклари билан тармоқ фойдаланувчиларининг банк ҳисобларини Messenger тизимига боғлаш масаласида музокаралар ўтказмоқда.
Reuters агентлигининг билдиришича, музокаралар PayPal (PYPL.O), Citibank (C.N) ва American Express (AXP.N) билан олиб борилмоқда.
Тармоқ бу банклар мижозларининг молиявий ҳисобларини Facebook Messenger’габоғлаш орқали банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини яратишни таклиф қилмоқда.
Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Facebook Messenger орқали банк мижозларига уларнинг ҳисобидаги маблағ, амалга оширилган молиявий операциялар каби маълумотларни жўнатишни ҳам таклиф қилаётир.
Facebook расмийлари ширкат бу маълумотларни кўриш имкониятига эга бўлишни, лекин бу маълумотлардан «реклама ёки бошқа мақсадларда фойдаланмаслигини», бу маълумотлар сақланишини билдирмоқда.
2004 йилда асос солинган Facebook бугунги кунда икки миллиард фойдаланувчига эга.