Фарғона ИИБ 7 йил қидирувда бўлиб, уйга қайтган фуқаро ҳақида маълумот берди

Андижон аэропорти (иллюстратив сурат)

Daryo.uz сайтининг Фарғона вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлимига таяниб, хабар қилишича, Тошлоқ туманидан бўлган Иномжон Сотволдиевга нисбатан қамоқда сақлаш эҳтиёт чораси бекор қилинган.

Хабарда айтилишича, бу шахс Фарғона вилояти ИИБни қайтиш нияти ва кунидан хабардор қилган.

"Иномжон Сотволдиев 2018 йил 7 май куни «Наманган» халқаро аэропортига келиб тушди. Унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, ўз уйига, оиласи бағрига қайтарилди", деб ёзади Интернет нашри.

Хабарда айтилишича, Сотволдиевга нисбатан 2010 йил 17 ноябрда ўзи яшаб турган Тошлоқ тумани ИИБ томонидан ЖКнинг 244/2-моддаси 1-қисми, 244/1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган.

Сотволдиев 7 йил давомида Россиянинг Новосибирск шаҳрида рус аёлига уйланиб, яшаб келган ва бу йил қайтишга қарор қилган.

Шунингдек, хабарда айтилишича, ҳибсга олинмаган Сотволдиевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.