Ўзбекистон телеканаллари ва Жанубий Кореянинг KBS телеканали ҳамкорликда телесериаллар яратади. Бу масала президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикасининг Шимол билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитаси раиси Сон Ён Гил ўртасида ўтган учрашув чоғида муҳокама этди.
Президент матбуот хизматининг билдиришича, Мирзиёев Гил бошчилигидаги делегацияни 3 май куни Тошкентда қабул қилди.
Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, инновация ва гуманитар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
“Кун уз” сайтининг ёзишича, учрашувдан сўнг Гил Ўзбекистон ва Корея ўртасида ишлаб чиқилган лойиҳаларни ўз вақтида ва тўла бажарилишини таъминлаш масалалари билан бир қаторда ҳамкорликда телесериаллар яратишга ҳам келишиб олинганини айтган.