Туркманистон Ташқи иқтисодий алоқлар банки февраль ойи ўрталаридан то шу кунгача банк томонидан берилган 30 мингта халқаро Visa карталаридан 29 мингтасини музлатиб қўйди.
"Альтернативные новости Туркменистана" нашрининг билдиришича, Visa карталари музлатиб қўйилгани ортидан хориж давлатларида мазкур карта эгалари бўлган 96 фоиз туркман фуқароси ҳаражатсиз қолди.
Нашрнинг ўз манбаларига таяниб таъкидлашича, бугунги кунда Туркманистонда Visa карталарини президент Гурбангули Бердимуҳаммедов оиласига яқин бўлган шахслар ва айрим бизнесменларгина қўллаш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
Озодлик радиоси туркман хизматининг Туркманистон Ташқи иқтисодий алоқлар банкидан бу борада изоҳ олиш ҳаракати самара бермади.
Лекин бу хабар хорижга чиқаётган кўплаб туркманлар банкоматлардан Visa карталари воситасида маблағ ечиб ололмаётганини, уларнинг карталари музлатиб қўйилганини айтаётган бир пайтда пайдо бўлди.
"Альтернативные новости Туркменистана" нашрининг ёзишича, карталар музлатиб қўйилгани ортидан Ташқи иқтисодий алоқлар банкига навбатда турганлар сони кўпайган. Бунинг оқибатида Туркманистондаги оммабоп Vestniktm эълонлар сайтида “40 манат (11 доллар) эвазига сизнинг ўрнинигизга банкда навбатга туриб бераман” қабилидаги таклифлар пайдо бўлди.