АҚШ Россияга қарши санкцияларини кенгайтирди

АҚШ Молия вазирлиги

АҚШ Россияга қарши санкцияларини кенгайтирди. Бу ҳақдаги қарорни АҚШ Молия вазирлиги қабул қилди.

Санкция эълон қилинганганлар рўйхатига 14 шахс ва 1 ташкилот – “троллар фабрикаси” сифатида танилган “Интернет тадқиқотлар агентлиги” ("Агентство интернет-исследований") киритилди.

Санкция жорий қилинган 14 шахснинг деярли ҳаммаси “Интернет тадқиқотлар агентлиги”нинг ходимлари эканлиги хабар қилинди. Февраль ойи ўрталарида АҚШ махсус прокурори уларни 2016 йилда ўтказилган АҚШ президенти сайловига аралашганликда айблаган эди.