Россия Мудофаа вазирлиги 3 январь куни расмий баёнот тарқатиб, Сурияда ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида 2 нафар рус учувчиси ҳалок бўлганини билдирди. Оғир жароҳатланган ҳолатда топилган вертолёт техниги эса касалхонага ётқизилган.
Хабарда таъкидланишича, Ми-24 вертолёти 31 декабрь куни Хамадаги ҳарбий базага учиб бораётганда “техник носозлик” туфайли қулаган.
Вазирлик вертолёт Сурия мухолифати ёки жанггарилар томонидан ўққа тутилгани оқибатида қулаган деган таҳминларни инкор қилди.
Аввалроқ Россия матбуоти норасмий хабарларга таянган ҳолда Суриядаги Ҳмеймим ҳарбий базаси 31 декабрь куни бомбардимон қилингани ва бунинг оқибатида камида 7та рус ҳарбий самолёти ишдан чиқарилгани ҳамда ўнга яқин ҳарбий жароҳатлангани тўғрисида хабар берган эди. Бироқ Мудофаа вазирлиги ҳозирча бу хабарга муносабат билдирмади.