Чегара билмас шифокорлар ҳалқаро ташкилоти Мьянмада зўравонликлар бошланганидан кейин ўтган бир ой ичида камида 6700 роҳинжа мусулмон ўлдирилганини билдирди.
Қароргоҳи Женевада жойлашган ташкилот 14 декабрда 25 августдан 24 сентябргача бўлган муддатда ҳалок бўлган роҳинжа мусулмонлари сонини эълон қилди.Ташкилот вакиллари ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши эҳтимолини айтмоқдалар.
Мьянма расмийлари эса 400 роҳинжа мусулмон ҳалок бўлгани ва уларнинг асосий қисми экстремистлар эканини билдирган.
АҚШ томонидан “этник тозалаш” деб тан олинган Мьянмадаги зўравонликлардан қочган 626 мингдан кўпроқ роҳинжа мусулмон Бангладешдаги қочқинлар лагерларида яшамоқда.