Украина пойтахти Киевда 3 декабрь куни мухолифатнинг минглаб тарафдорлари парламентда президентга импичмент тўғрисидаги қонун қабул қилинишини талаб этиб намойиш ўтказди.
Поициянинг билдиришича, Михаил Саакашвилининг “Янги кучлар ҳаракати”томонидан уюштирилган намойишда 2500 киши иштирок этди. Ташкилотчилар эса камида 5 минг қиши намойишга келганини айтмоқда.
Саакашвили парламент уларнинг талбларини қаноатлантирмаса, киевликларни 10 декабрда ҳам намойишга чиқишга чақирди.
Намойишдан сўнг камуфляж кийган ўнлаб одамлар Киевдаги NewsOne телеканалини қум тўлдирилган қоплар ва тиконли симлар билан қамал қилишди. Улар телеканал раҳбариятидан таҳририят сиёсатини ўзгартиришни ва 2014 йилги Евромайдон воқеалари иштирокчиларига нисбатан айтилган қўпол гаплар учун кечирим сўрашни талаб қилдилар.
Телеканал бунга жавобан "Саакашвили партияси томонидан уюштирилган митингни ёритган ягона канал бўлгани учун ҳам радикаллар томонидан қамал қилинганини ”билдирмоқда.